Категории раздела
Фильмы
Зарубежное кино
Ужасы
Сериалы
Мини-чат
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 19
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Olim kelib tosatdan

••Бир йигит барвақт ўлди.

•••Гуноҳлари кўп экан,

••••Кабри оташга тўлди.

•••••Йиллар ўтди орадан,

••••••Йигит қийноқда ётар.

•••••••Кўтарилмас азоблар,

••••••••Кундан-кун бўлар

баттар.

•••••••Аммо, бир кун қабрга,

••••••Келди икки фаришта.

•••••Зулмат босган бу қабр,

••••Бирданига ЁРИШДИ.

•••Фаришталар дедилар.

••Битди қабр азоби

•Энди сизга бўлмагай.

••АЛЛОХнинг ҳеч ғазаби,

•••Бу совғалар сиз учун,

••••Бўлсин сизга муборак.

•••••Бизларнинг келишимиз,

••••••Сизга ЖАННАТдан

дарак!

•••••••Йигит деди: Малаклар,

••••••••Сизлар шошиб

қолибсиз.

•••••••Лойиқмасман совғага,

••••••Сиз адашиб келибсиз.

•••••Орзуларим кўп эди,

••••Улиб кетдим армонда.

•••Лойиқмасман совғага,

••Килманг мени шарманда.

•Ётавериб бир жойда,

••Кўникдим-ку САБРга.

•••Олиб бориб беринглар

••••Уни бошқа бировга.

•••••Фаришталар дедилар:

••••••Биз қилмаймиз ҳеч

хато,

•••••••Бу совғалар сиз учун,

••••••••Сизга қилинган АТО.

•••••••Жон олувчи фаришта,

••••••Жонингизни олганди.

•••••Ўша пайт бешикда,

••••Фарзандингиз қолганди.

•••Инсонларга фарзандлар,

••Берилади омонат.

•Омонатга ҳиёнат

••Уртамаса диёнат.

•••Аёлингиз тарбия,

••••Килди ёлғиз болани.

•••••Фарзандингиз ўрганди

••••••Шу бугун

БИСМИЛЛОҲни.

•••••••Қабрингизни тарк

этар

••••••••Энди азоб-ғавғолар.

•••••••Диёнатли фарзанддан

••••••Келаверар совғалар.

•••••Яхши қолгин эй йигит,

••••Сўзимиз ростдир ишон.

•••Фаришталар кетдилар

••Кабр бўлди НУРАФШОН.

•Охиратни унутдик

••Дунёларга берилиб.

•САВОБ ишни ор билиб

••ГУНОҲ қилдик керилиб.

•••БИСМИЛЛОҲни ўрганиб

••••Шунча савоб бўлса гар.

•••••Қанча савоб бўларкан,

••••••ҚУРЪОН ўқисак агар.

•••••••ДУО қилинг азизлар,

••••••••Фарзандлар ОЛИМ

бўлсин..
Категория: VSE | Дата: 25.12.2016 | Просмотров: 210 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: