Категории раздела
Фильмы
Зарубежное кино
Ужасы
Сериалы
Мини-чат
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 16
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
17 йил она бўлишни орзу қилган аёл бирваракайига 6 фарзандни дунёга келтирди


17 йилдан бери фарзанд кўришни
орзу қилган америкалик оилада
бирваракайига 6 фарзанд дунёга
келди, деб хабар бермоқда Washington
Post нашри.
Виргиния штатидаги Ричмонд
шаҳрида яшовчи нигериялик
муҳожирлар Ажибола ва Адебойя
Тайво 11 май куни бирваракайига 3
ўғил ва 3 қизли бўлишди. Кесарча
кесиш билан ўтган туғуруқни 40
шифокордан иборат бригада қабул
қилди.
Шифокорларнинг айтишича,
ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасида
дунёга келган эгизаклар "ўзларини
яхши ҳис қилмоқдалар ва
ривожланишда давом этмоқдалар",
бироқ ҳозирча интенсив даволаниш
палатасида шифокорлар кузатувида
қолмоқдалар. Улар қачон
чиқарилишлари муддати ноаниқ.
Эгизакларнинг онаси ўтган ҳафтада
шифохонадан чиқарилиб юборилган.
Тиббий муассаса вакилининг
айтишича, она фарзандларини
парваришлашни таъминлаш билан
машғул.
Чақалоқлардан энг кичигининг вазни
туғилганда 500 грамм, энг
каттасиники эса 1 кг дан сал кўпроқ
бўлган.
"Умид қиламанки, фарзандларимдан
энг кичиги катта бўлганда "онажон,
қаранг мен қандай миттигина эдим
ва ҳозир қандай катта бўлиб
улғайдим" дея олади", деб айтди
бахтли она. Унинг на ўзи, на турмуш
ўртоғи ва на шифокорлар матбуот
билан тўғридан-тўғри мулоқот
қилмаяптилар.
Бирваракайига 6 фарзанднинг дунёга
келиши камдан-кам учрайдиган
ҳолатдир. Бу қаҳрамонларимиз
туғилган шифохонада бу биринчи
ҳолат бўлган. Маълум қилинишича,
2015 йилда АҚШда 4 млн чақалоқ
туғилган бўлса, туғуруқлардан 24
тасида 4 ва ундан кўпроқ бола дунёга
келган.
Категория: Новости | Дата: 26.05.2017 | Просмотров: 286 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Новости
РЕКЛАМА
РЕКЛАМА
Ваша корзина пуста
РЕКЛАМА
Ваша корзина пуста
Поиск
Календарь
«  Май 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031