Категории раздела
Фильмы
Зарубежное кино
Ужасы
Сериалы
Мини-чат
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 20
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
2014 йил фаолиятини якунлаган 41 ёшли Верон яна футболга қайтди


У 2014 йилга келиб бутсаларини михга илган, кейин эса Аргентинанинг «Эстудиантес» клуби президентига айланганди. 2017 йилдан бошлаб Верон айнан шу клуб сафида тўп суради. У 1,5 йиллик шартномага имзо чекди.

Аввалроқ Верон янги мавсумдан фойдаланишга топшириладиган стадионга мухлислар ташрифи йиллик ўртача 65 фоизни ташкил қилса, футболга қайтишга ваъда берганди. Кўринишидан клуб президенти яна бир йил кутишни истамаган.

«Эстудиантес» Аргентина чемпионатида 2-ўринни қўлга киритган. Шу боисдан ҳам келаси мавсум Либертадорес Кубогида иштирок этади. Верон футболчилиги учун энг кам иш ҳақига рози бўлди, уни ҳам клубни ривожлантириш йўлида сарф қилишини билдирди.

Foto: “Sports.ru”
Фото: «Sports.ru»
Маълумот учун, тўлиқ исми Хуан Себастьян Верон бўлган футболчи ўз вақтида Аргентинанинг «Эсдутиантес» ва «Бока Хуниорс», Италиянинг «Сампдория», «Парма», «Лацио», «Интер», Англиянинг «Манчестер Юнайтед», «Челси» клубларида тўп сурган. Аргентина миллий терма жамоаси учун 73 та ўйин ўтказиб, 9 та гол уришга муваффақ бўлган.
Категория: Новости | Дата: 29.12.2016 | Просмотров: 173 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: