Категории раздела
Фильмы
Зарубежное кино
Ужасы
Сериалы
Мини-чат
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 20
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
АҚШда автодилер 2 ой ичида 40 та машинаси ўғирлаб кетилганини билмай қолди


АҚШнинг Торранс шаҳрида (Калифорния штати) жиноятчилар икки ой давомида айнан бир дилер Nissan-Infiniti’дан машиналарни олиб қочган. Daily Breeze нашрининг маълум қилишича, дилерлик марказининг автомобиллар парковкасига мунтазам босқинчилик оқибатида 40 та автомобиль ўғирлаб кетилган, деб ёзади Motor.

Foto: Motor
Фото: Motor
Бир пайтнинг ўзида бир неча юзлаб машина бўлган дилерлик марказида узоқ вақт давомида машиналарнинг йўқолганлигини пайқашмаган. Олиб қочишлар ҳафтасига бир неча марта амалга оширилган. Жиноятчилар боксларни автомобилларнинг ўзига маҳкамланган калитлар ёрдамида бузган.

Машиналарнинг олиб қочилганлиги ҳақида тасодифан маълум бўлди. Штат полицияси тўхтатган Infiniti Торрансдаги Nissan-Infiniti дилери парковкасидан ўғирланганлиги аниқланган. Шундан сўнг марказда ўтказилган инвентаризацияда 40 машинанинг камлиги маълум бўлган.

Полициянинг таъкидлашича, ўғирланган машиналардан турли мақсадларда фойдаланилган: баъзилари жиноят содир этиш учун бир марталик транспорт воситаси сифатида фойдаланилган ёки шу каби мақсадлар учун бошқа жиноятчиларга сотилган. Яна бир қисми эҳтиёт қисмларга ажратилган ёки қисқа муддатга шахсий сафарлар учун фойдаланилган.

Суриштирув бошлангандан буён ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан 15 киши ҳибсга олинган ва дилерга ўғирланган 25 та машина қайтарилган.
Категория: Новости | Дата: 29.12.2016 | Просмотров: 245 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: