Категории раздела
Фильмы
Зарубежное кино
Ужасы
Сериалы
Мини-чат
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 19
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Энг яхши дизайнга эга автомобиллар аниқланди


EyesOn Design Award ҳар йиллик
танлови ҳакамлар ҳайъати
Детройтдаги моторшоунинг энг яхши
дизайнга эга янгиликларини
аниқлади. Экспертлар концептлар ва
серияли автомобиллар ўртасидаги
ғолибларни маълум қилишди.
Концептуал моделлар йўналишида
энг яхши дизайн учун мукофот Nissan
Vmotion 2.0’га берилди. У марканинг
бўлажак седанлари дизайни
йўналишини кўрсатиб берди. Бундан
ташқари, концепт “ранглар, графика
ва материлларни инновацион
қўллаш” учун ҳам мукофотга лойиқ
топилди.
Детройтда серияли янгиликлар
орасида Kia’нинг тарихдаги энг кучли
модели - Stinger фастбэки совринга
эга чиқди. У 3,3 литрли 355-кучли
“олтиликка” эга (мотор таркибига
шунингдек икки литрли 255 от кучига
эга бўлган турбомотор ҳам кирди).
Lexus LS янги авлод седани танлов
ҳайъати томонидан “ички қисмни энг
яхши жиҳозлаш” йўналиши бўйича
мукофотга эга чиқди. Серияли
“траклар” (йўлтанламаслар,
минивэнлар ва ҳоказо) орасида эса
2018 модель йилги Chevrolet Traverse
энг яхши деб топилди. Концептуал
“траклар” орасида энг яхши дизайн
соҳиби деб - Volkswagen I.D. Buzz
концепти тан олинди.
Шунингдек, танлов ҳайъати BMW’нинг
янги авлоддаги “беши”ни ҳам
мукофотга лойиқ кўрди. Седан энг
омадли фойдаланувчилар интерфейси
бўйича ғолиб деб топилди.
Категория: Новости | Дата: 13.01.2017 | Просмотров: 253 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: