Категории раздела
Фильмы
Зарубежное кино
Ужасы
Сериалы
Мини-чат
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 20
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Эркин Воҳидов яшаган хонадонда шоирга аталган ёдгорлик лавҳаси ўрнатилди


Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов 1966−2016 йилларда яшаб, ижод қилган хонадонда 28 декабрь куни ёдгорлик лавҳаси ўрнатилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Foto: “Art-Academy.uz”
Фото: «Art-Academy.uz»
Ўзбекистон Бадиий академиясидан маълум қилишларича, ёдгорлик лавҳаси ҳайкалтарош Азамат Ҳотамов томонидан тайёрланган.

ЎзАнинг ёзишича, ёдгорлик лавҳаси ўрнатилишига бағишланган тадбир иштирокчилари ва адибнинг оила аъзолари атоқли шоир қабрини зиёрат қилди. Шоир қабрига гул қўйилиб, хотирасига ҳурмат бажо келтирилди, Қуръон тиловат қилинди.

Foto: “Art-Academy.uz”
Фото: «Art-Academy.uz»
Ўзбек Миллий академик драма театрида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирда Эркин Воҳидовнинг рафиқаси Гулчеҳра Воҳидова атоқли шоир таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш ва хотирасини абадийлаштириш борасидаги юксак эъзоз-эътибор учун Президент Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди.

Маросимда Эркин Воҳидов севган ва унинг ғазаллари билан айтиладиган қўшиқлардан иборат концерт намойиш этилди.
Категория: Новости | Дата: 29.12.2016 | Просмотров: 219 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: