Категории раздела
Фильмы
Зарубежное кино
Ужасы
Сериалы
Мини-чат
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 20
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Хитой киберхавфсизлик стратегиясини тақдим этди


Хитой ҳукумати интернетда хавфсизликни таъминлаш стратегиясини тақдим этди. Бу ҳақида сешанба куни Синьхуа агентлиги хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, стратегия ХХР киберкенглик масалалари бошқармаси томонидан чоп этилган. Ҳужжатга кўра, Хитой ҳукумати хавфсиз, очиқ, қонуний ҳамда тинч киберкўламга эришади.

Бундан ташқари, ХХР ҳукумати кибермайдонда мамлакат миллий хавфсизлиги ва суверенитетини қатъий ҳимоя қилади - мамлакатнинг асосий ахборот инфратузилмасини ҳимоя қилади, интернетдаги кибертерроризм ва жиноят кўринишлари билан курашади. Манбага кўра, кибермайдонни бошқариш механизми яхшиланади, Хитой бу соҳада бошқа давлатлар билан ҳамкорликни янада ривожлантиради.

Сўнгги йиллар давомида ХХРда миллий интернет компаниялар ва ОАВнинг интернетда тарқатилаётган ахборот сифатини диққат билан кузатишни кўзда тутувчи бир қатор ҳужжатлар имзоланди
Категория: Новости | Дата: 27.12.2016 | Просмотров: 225 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: