Категории раздела
Фильмы
Зарубежное кино
Ужасы
Сериалы
Мини-чат
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 19
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Ла лига. Ва ниҳоят Мадриднинг «Реал» клубини мағлуб этадиган жамоа топилди. Бу — «Севилья»


Мадриднинг «Реал» клуби жорий мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Зинедин Зидан бошқарувидаги жамоа Ла лиганинг кетма-кет 16 та турида, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида, Испания кубогида ва Европа чемпионлар лигасида мағлубиятсиз давом этиб келаётганди. Жамоанинг бу юришига «Севилья» якун ясаб берди.

Foto: Getty Images
Фото: Getty Images
18-турга келиб Хорхе Сампаоли жамоаси мавсумдаги энг салмоқли ишга қўл урди. Учрашувда ҳисоб Криштиану Роналдунинг пенальтидан урган голи эвазига очилган бўлса-да, кейинроқ Серхио Рамос ўз дарвозасини ишғол қилди. Сўнгги дақиқага келиб эса «Севилья» сафига эндигина келиб қўшилган Стеван Йоветич ғалаба голига муаллифлик қилди.

Маълумот учун, «Севилья» ва «Реал» Испания кубогининг нимчорак финалида ҳам тўқнаш келган бўлиб, Мадридда «Қироллик клуби» 3:0 ҳисобида зафар қучганди. Андалусияда эса 3:3 ҳисоби қайд этилган ва Йоветич илк учрашувидаёқ «Реал» дарвозасига йўл топганди. Унинг янги жамоасидаги иккинчи голи ҳам мадридликлар дарвозасига урилди.

Мазкур ғалаба «Севилья»ни турнир жадвалида 2-ўринга олиб чиқди. Айни пайтда клуб «Реал»дан 1 очко камроқ жамғарган. Фарқи — «Реал» ҳисобида 1 та захира ўйини мавжуд.

14 январь куни «Барселона» 5 та гол фарқи билан зафар қучган, «Атлетико» эса рақибини минимал ҳисобда мағлуб эта олганди.

Испания Ла лигаси
18-тур беллашувлари
15 январь, якшанба

«Валенсия» — «Эспаньол» 2:1

Голлар: Мартин Монтойя, 17 (1:0). Санти Мина, 73 (2:0). Давид Лопес, 85 (2:1).

«Сельта» — «Алавес» 1:0

Гол: Неманья Радоя, 89 (1:0).
Четлатиш: Зуаир Феддал, 46 (А).

«Гранада» — «Осасуна» 1:1

Голлар: Ориол Риера, 12 (0:1). Артёр Кравец, 69 (1:1).
Четлатишлар: Уче Агбо, 73 (Г). Эсекель Понсе, 90+5 (Г).

«Спортинг» — «Эйбар» 2:3

Голлар: Адриан Гонсалес, 4-пен (0:1). Карлос Кармона, 9 (1:1). Педро Леон, 21 (1:2). Антонио Луна, 23 (1:3). Начо Касес, 58 (2:3).

«Севилья» — «Реал Мадрид» 2:1

Голлар: Криштиану Роналду, 67-пен (0:1). Серхио Рамос, 85-авт (1:1). Стеван Йоветич, 90+2 (2:1).

16 январь, душанба
«Малага» — «Реал Сосьедад»
Категория: Новости | Дата: 16.01.2017 | Просмотров: 270 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: