Категории раздела
Фильмы
Зарубежное кино
Ужасы
Сериалы
Мини-чат
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 19
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Райҳон: Лола билан гаплашмай қўйганман. Аслида биз ҳеч қачон дўст ҳам бўлмаганмиз


Хонанда Райҳон 20-24 февраль кунлари Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастури арафасида шоу-бизнес сайтларига кетма-кет интервьюлар беришда давом этмоқда.

Хусусан, «Darakchi.uz»нинг ёзишича, хонанда «Shok.uz»га берган интервьюсида ҳамкасби, хонанда Лола билан муносабатларининг ҳозирги аҳволига ҳам тўхталиб ўтди.

Foto: “Darakchi.uz”
Фото: «Darakchi.uz»
Хонанда Райҳон 2015 йилги яккахон концертида ҳамкасби Лола билан «Кўникмадим» номли дуэт куйлаб чиққан, ўша чиқишдаги Лоланинг либоси кескин танқидларга учраган эди. Кейинроқ хонандалар мазкур қўшиқ учун клип ҳам суратга олдирган эди.

Foto: Facebook / Lola Yuldasheva
Фото: Facebook / Lola Yuldasheva
Бироқ сўнгги вақтларда Райҳон ва Лола ўртасидаги муносабатлар яхши эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган. Шу муносабат билан, «Shok.uz» мухбири Райҳонга: «Лола билан жанжаллашиб қолган экансиз?», қабилидаги савол билан мурожаат қилган.

Йўқ, шунчаки Лола билан йўлларимиз бир эмас экан. У билан гаплашмай қўйганмиз. Аслида биз ҳеч қачон дўст ҳам бўлмаганмиз… Лола билан ўртамизда ҳеч қандай зиддиятли вазиятлар бўлмаган. Шунчаки бизнинг ўртамизда масофа бор.

Райҳон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

Райҳон унинг нафақат Лола билан, бошқа бир хонанда – Манзура билан ҳам муносабатлари яхши эмаслиги ҳақида миш-мишлар тарқалгани ҳақида ҳам тўхталиб, аслида бу икки хонанда билан бор-йўғи ҳамкасб экани, бироқ уларга ҳурмат билан муносабатда бўлишини қайд этган.

Манзура билан урушиб, жанжаллашиб қолганимиз ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалди. Аслида Манзура билан ҳам ўртамизда ҳеч нарса бўлмаган. Биз шунчаки ҳамкасблармиз. Биз дўст ёки дугона эмасмиз. Биз бирон жойга бирга бормаймиз. Мен уларни туғилган кунларга таклиф қилмайман. Мен уларга ҳурмат билан муносабатда бўламан, бироқ бу дўстлик эмас.

Райҳон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

«Бу клипи учун Лоладан нафратланаман!». Лоланинг янги клипи ва Райҳоннинг Instagram’даги фикри баҳсларга сабаб бўлди
Категория: Новости | Дата: 16.01.2017 | Просмотров: 462 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: