Категории раздела
Фильмы
Зарубежное кино
Ужасы
Сериалы
Мини-чат
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 20
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Рио–2016 қаҳрамони Шаҳрам Ғиёсов Осиёда йил кашфиёти сифатида тан олинди


Осиё бокс конфедерацияси (ASBC) 2016 йил сарҳисобини қилиб, турли номинацияларда қитъанинг энг яхши боксчиларини аниқлади. Бу ҳақда «KazInform» хабар бермоқда.

Foto: Marca
Фото: Marca
Хабарда қайд этилишича, ғолиблар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг овоз бериш йўли орқали аниқланди. Улар орасидан ўзбекистонлик икки нафар боксчи ҳам ўрин олди. Осиё бокс конфедерацияси Рио–2016 Олимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби Шаҳрам Ғиёсовни «Йил кашфиёти» деб топди.

«Реал» раҳбарияти муваффақиятларини Криштиану Роналду услубида нишонлайдиган Шаҳрам Ғиёсов билан алоқага чиқди

Foto: Getty
Шаҳраҳ Ғиёсов. Фото: Getty
Яна бир ўзбекистонлик боксчи Жасурбек Латипов AIBA Pro Boxing (APB) йўналиши бўйича 2016 йилнинг энг яхши боксчиси деб тан олинди.

Jasurbek Latipov. Foto: AIBA
Жасурбек Латипов.
Фото: AIBA
Қолган номинацияларда қуйидаги боксчилар ғолиб бўлди:

Осиёда йилнинг энг яхши боксчиси – Данияр Елеусинов (Қозоғистон);

Осиёда йилнинг энг яхши аёл боксчиси – Ин Жунхуа (Хитой);

Осиёда йилнинг энг яхши ёш боксчиси – Хаято Суцуми (Япония);

Осиёда йилнинг энг яхши қиз боксчиси – Пан Сумей (Хитой);

Осиёда йилнинг энг яхши ўсмир боксчиси – Кристиан Питт Лорент (Филиппин);

Осиёда йилнинг энг яхши ўсмир қиз боксчиси – Ю Лисай (Хитой);

Осиёда йилнинг энг яхши WSB боксчиси – Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон);

Осиёда йилнинг энг яхши мураббийи – Патрицио Гаспи (Филиппин);

Осиёда йилнинг энг яхши супервайзери – Карина Пиксон (Филиппин);

Осиёда йилнинг энг яхши делегати – Билли Вонг (Макао);

Осиёда йилнинг энг яхши рефериси – Жинжинг Жанг (Хитой).

Қайд этиш жоиз, Қозоғистон бокс федерацияси Осиёда 2016 йилнинг энг яхши миллий бокс федерацияси деб топилди.

Маълумот учун, Рио–2016 Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўстматов Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) томонидан 2016 йилнинг энг яхши боксчиси деб тан олинганди. Бундан ташқари, Дўстматов Ўзбекистонда йил спортчиси деб топилди.
Категория: Новости | Дата: 29.12.2016 | Просмотров: 188 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: